Департаментнинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда туман марказий поликлиникаси шифокори Ш.Н. қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
У фуқаро С.I.дан Самарқанд тиббиёт коллежи иккинчи мутахассислигига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)