Уфада терговчи-қизни зўрлаганликда айбланиб ҳибсга олинган уч нафар полициячи ишдан бўшатилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Бошқирдистон ички ишлар вазири полиция генерал-майори Роман Деев томонидан полиция ходимининг ор-номусига путур етказувчи ҳаракатни содир этгани учун уч нафар полиция ходими ишдан бўшатилди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Бошқирдистон ички ишлар вазирининг топшириғига кўра ушбу жиноятни содир этиш сабабларини ўрганиш учун хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, тергов жараёнида айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлган.
Уч нафар полициячи — Ички ишлар вазирлигининг Уфа тумани ИИБнинг 51 ёшли бошлиғи, Кармалинск тумани ИИБнинг 50 ёшли бўлим бошлиғи, Уфа тумани ИИБ миграция масалалари бўйича бўлимнинг 34 ёшли бошлиғи 23 ёшли терговчи қизнинг номусига тажовуз қилганликда айбланиб, қўлга олинган эди.
Ҳолат юзасидан Россия жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)