Япония космик агентлиги «Акацуки» зонди томонидан ўтган йили олинган маълумотларнинг янги тўпламини эълон қилди. Улар орасида Венеранинг жуда чиройли ва сифатли суратлари ҳам бор. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди
Хабарда айтилишича, зонд томонидан иккита турли диапазонда ультрабинафша нурли камераларда олинган суратлар бирлаштирилган ва уларга бўёқ берилган.
2010 йилнинг май ойида учирилган зонд 2010 йилнинг декабрь ойида Венера атмосферасидаги сирларни ўрганишни бошлаши керак эди. Бироқ аппарат двигателдаги муаммолар сабабли сайёранинг ёнидан учиб ўтиб кетган. «Акацуки» беш йилдан кейин, Қуёшни айланиб Венерага қайтиб келгач, муҳандислар зондни секинлаштиришга ва уни сайёра атрофидаги барқарор орбитага олиб киришга муваффақ бўлган.
Сўнгги уч йил давомида япон аппарати Венера атмосферасининг тузилиши, унинг иқлими ва бошқа сирлари ҳақида жуда кўп маълумот олишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)