NASA тадқиқот зонди Қуёшга максимал яқинлашиш рекордини янгилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Parker Solar Probe зонди Қуёшга 42,73 миллион километрдан камроқ масофада яқинлашган. Айнан шу рекорд 1976 йилда Helios 2 аппарати томонидан ўрнатилган. Бунда Parker зонди Қуёш орбитасида, агар вақтлироқ ишдан чиқмаса, етти йил туриши керак.
Бу вақт ичида зонд кўплаб орбиталарни алмаштиради. Улардан бири юлдуздан 6,16 километр масофада ўтиши кутилмоқда.
Шунингдек, Parker Solar Probe Қуёшга нисбатан тезлик рекордини ўрнатди. Унинг тезлиги 246,960 км/соатга тенг бўлган. 2024 йилга бориб зонднинг тезлиги 692000 км/соатга етиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)