Футбол бўйича жаҳон чемпиони Бастиан Швайнштайгер ҳамда собиқ дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Ана Иванович тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашгани маълум бўлди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар берди.

Ушбу маълумотни Ивановичнинг юристи тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, ажримга асосий сабаб — “бартараф этиб бўлмайдиган келишмовчиликлар” бўлган. Бошқа тафсилотларни эса ошкор қилишдан бош тортган.
Маълум бўлишича, 37 ёшли Иванович ва 40 ёшли Швайнштайгер 2025 йилнинг февраль ойида расман ажрашган бўлиб, Ана ҳозирда ўзининг ватани Белградда уч нафар ўғли — Лука, Леон ва Тео билан бирга ҳаёт кечирмоқда. Швайнштайгер эса сўнгги пайтларда иш юзасидан кўплаб сафарларда бўлиб турган бўлса-да, бўш вақтларида Мюнхенда истиқомат қилади.
Спортчилар 2016 йил июль ойида турмуш қуришган эди. Уларнинг ўғиллари: Лука — 7 ёшда, Леон — 4 ёшда ва кенжа фарзанд Тео — 1 ёшда.
Изоҳ (0)