Жорий йилнинг июль ойида Яккасарой туманида яшовчи Х.А. Чилонзор тумани 16-даҳа ҳудудида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи Б.Ҳ.га Сурхондарё вилоятидан 100 бош қўй олиб келиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 7 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида Х.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)