Мисрда христианларга ҳужум қурбонлари сони ўн кишига етди, 13 киши жабрланди. Бу ҳақда Мисрдаги манбасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлган ва жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда.
«Сохаг шаҳридан уч автобус Муқаддас Самуил монастири томонга ҳаракатланаётганда, улардан бирига номаълум кишилар автоматик қуроллар билан ҳужум қилган. Қурбонлар ва жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирга қадар аниқлаштирилмоқда. Ҳозирча ўн киши ҳалок бўлганлиги, 13 киши жабрланганлиги қайд этилган», — дейди агентлик манбаси.
Изоҳ (0)