• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ички ишлар вазирлиги: «Шуҳрат»даги наркотиклар бозорига барҳам бериш учун чоралар кўрилмоқда

    Ички ишлар органлари ходимлари «Шуҳрат» чорраҳасидаги наркотиклар «қора» бозорига барҳам бериш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ходими Мирзо Улуғбек Мадалимовнинг ЎзАда чоп этилган мақоласида айтилади. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Гиёҳвандлик воситалари нафақат инсон саломатлигига хавф солиши, балки унинг таъсирида турли жиноятлар содир этилаётгани билан ҳам хавфлидир.

    Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар мунтазам тарзда амалга оширилмоқда. 2018 йилнинг 9 ойида республика ички ишлар органлари томонидан 3 минг 313 гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар аниқланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 11,9 фоизга камайди.

    Ҳисобга олинган наркожиноятларнинг таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг 31,9 фоизи транзит, 33,7 фоизи етиштириш ва 32,1 фоизи сақлаш жиноятлари эканлигини кўрсатади. Шунингдек, қўшни давлатлар орқали контрабанда йўли билан республика ҳудудига кираётган 14 килограммдан зиёд героин, 163 килограммдан ортиқ опий, 28 килограммдан кўпроқ гашиш гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди.

    Буни аниқ мисоллар орқали кўрадиган бўлсак, жорий йилнинг 13—15 сентябрь кунлари ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида гиёҳвандлик воситаларини етиштириш ва тарқатиш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

    Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида наша гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириш мақсадида жиҳозлаб, сунъий тарзда марихуанани шу ернинг ўзида етиштириб, қуритиб, махсус қадоқларга яъни «Семечки» ёзувли писта маҳсулоти қадоғига ва гугурт қутисига жойланган марихуанани тарқатиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

    Ёшлар орасида гиёҳвандлик моддаларнинг истеъмолини йўқ қилишга қаратилган қатор махсус профилактик ишлар ўтказиб келинаётгани қарамай, 15 нафар мактаб, коллеж ва олий ўқув юртлари ўқувчи-талабалари томонидан наркожиноятлар содир этилган. Мисол учун, жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида, Тошкент вилоятида яшовчи 11-синф ўқувчисидан истеъмол қилиш учун махсус тайёрланган 50 граммга яқин марихуана гиёҳвандлик воситаси олиниб, мактаб ўқувчиси ушбу гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрида яшовчи 43 ёшли фуқародан олганлиги аниқланди. Шу шахснинг яшаш уйидан, худди шундай «бўлак»ларга қадоқланган 500 граммга яқин марихуана гиёҳвандлик воситаси олинди.

    Гиёҳвандлик воситасининг манбаси эса Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 38 ёшдаги шахс эканлиги аниқланиб, унинг яшаш уйидан ҳам қарийб 500 грамм қуритиб қўйилган марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

    Шунингдек, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи трансмиллий гуруҳларни аниқлаш, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш, контрабанда йўлларини тўсиш, таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликлар экилиши ва наркомания ёйилишининг олдини олиш мақсадда ўтказиб келинаётган кенг қамровли «Қорадори–2018» тадбири хусусида ҳам тўхталиб ўтсак. Республика бўйича 7 минг 477 квадрат метр ер майдонида ёввойи наша ўсаётган 449 та ер майдони аниқланди. 555 нафар шахс ўз ҳудудларида ушбу ҳолатларга йўл қўйганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

    Тадбир мобайнида таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимликларни етиштириб, наркобизнес билан шуғулланаётган бир қатор шахслар аниқланиб, қўлга олинди.

    2018 йилнинг 12 октябрь куни ИИВ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Зангиота туманида яшовчи 51 ёшли А.Р.нинг уйидан жами 34 килограмм 156 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда олинган гиёҳвандлик воситаларининг манбасини аниқлаш бўйича тезкор тергов ишлари давом эттирилмоқда.

    Шу билан бирга, ички ишлар органлари ходимлари томонидан таркибида психофаол моддалари бўлган дори препаратларининг олди-сотдисига ҳам чек қўйиш мақсадида доимий тадбирлар ўтказилмоқда. Натижада республика бўйича ноқонуний муомалада бўлган жами 71 мингдан зиёд психофаол препаратлар далилий ашё сифатида олиниб, йўқ қилинди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган, аҳоли орасида «Шуҳрат чорраҳаси» номи билан барчага маълум бўлган ҳудудда ташкил этилган психофаол дорилар сотиладиган «қора бозор»нинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида 66 маротаба тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада 341 нафар ҳуқуқбузар шахсга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди, улардан таркибида психофаол моддалари бўлган 41 мингга яқин «Трамадол» ва 268 дона «Лирика» дори препарати далилий ашё сифатида олинди. Чунки психофаол дори воситалари ҳам гиёҳвандлик моддалари каби хавфли ҳисобланади.

    Айтиб ўтиш керакки, 2018 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан психофаол дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйиш мақсадида ушбу дори воситалари гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари сифатида баҳоланди.

    Эндиликда «Трамадол» дори воситаси билан муомала қилган ҳар қандай шахс Жиноят кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ, «Лирика» дори воситаларини ноқонуний сотгани учун эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларга биноан жазога тортилади.

    02.11.2018, 16:41   Изоҳ (0)   36096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    02.11.2018, 16:29

    Тошкентда фуқаро 100 бош қўй учун 7000 доллар олиб ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди

    02.11.2018, 15:54

    Урганч халқаро аэропортида намозхона ишга тушди

    02.11.2018, 15:19

    Чилонзордаги фожиадан сўнг Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. У Когондаги фожиадан кейин тузилган ҳукумат комиссияга ҳам бошлиқ

    02.11.2018, 15:08

    Рустам Холматов Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Ислом Каримов уни 2013 йили қаттиқ танқид қилиб, Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан олганди

    02.11.2018, 14:57

    Ўрта Осиё республикаларининг Россия таркибига ихтиёрий қўшилиши тарафдори ҳисобланган Владимир Жириновский Бухорога келди

    02.11.2018, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.