28 октябрга ўтар кечаси Тошкентда содир бўлган ЙТҲда Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, автомобилдаги 26 яшар йўловчи эса воқеа жойида ҳалок бўлганди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Lacetti автомобилини ЙПХ ходимлари хизмат автомобилида қувган. Оқибатда Lacetti юк машинаси билан тўқнашиб, бўлакларга бўлиниб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот бериб, ходимлар устидан хизмат текшируви бошлаганини маълум қилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, йўл- патруль хизмати ходимлари чиндан ҳам ушбу воқеага бевосита гувоҳ бўлган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Улар автомобилнинг аҳволини кўриб, саросимига тушиб қолганлари боис ҳодиса жойини тарк этган, бироқ орадан кўп ўтмай, ортига қайтган.
Текширув якунлангунга қадар ходимлар ўз фаолиятини давом эттириши ёки ишдан четлатилиши бўйича қарор қабул қилинади. Текширув натижалари кейинчалик маълум қилинади.
Изоҳ (0)