Тошкентдаги «Яшнобод» технопаркида 3D-принтерлар ва роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Яшнобод» инновацион технопарки дирекцияси раҳбари Фарҳод Жумаевнинг сўзларига кўра, айни пайтда одамларга навигация билан ёрдам берувчи, саволларга жавоб берувчи, промо-материалларни трансляция қилувчи ва ўзи мулоқот қилган одамларнинг ҳаммасини эслаб қолувчи Adbot роботи ҳозирча фақат экспорт учун чиқарилмоқда. Аммо мамлакатдаги банклардан бири бундай роботни буюртма қилган, айни пайтда у йиғиш босқичида.
Яна бир қизиқарли лойиҳа — Ўзбекистон бозори учун янгилик бўлган 3D-принтерлар ишлаб чиқаришдир. Green Code компанияси қарийб ярим йилдан буён ички бозор учун 3D-принтерларни ишлаб чиқармоқда.
Изоҳ (0)