Ростов-Донда ўтказилган «Катта палов» фестивалида шаҳардаги илк кулинария рекорди ўрнатилди, дея хабар беради «Большой Ростов».
Расуловлар сулоласининг вакили, тошкентлик Ҳасан ҳожи Расулов 1000 порсиядан ошиқ палов тайёрлади. Унга бу борада Баҳриддин Чустий, Ўзбекистон бош ошпазлар ассоциацияси фахрий аъзолари Ҳаким Ғаниев ва Ҳамид Умаров, «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси ташаббускори Сергей Данилов кўмак берди.
Фестиваль доирасида Ростовнинг энг яхши жамоалари концерт дастури бўлиб ўтди, совғалар ўйналди.
Тадбирга келганларнинг барчаси ҳақиқий ўзбек паловини тотиб кўриш имконига эга бўлди.
Изоҳ (0)