Москванинг Кузьминский туман суди «Жиноят ҳақида хабар бермаслик» моддаси бўйича ҳукм эълон қилди ва Ўзбекистон фуқаросини айбдор деб топди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Судга кўра, Носиржон Абдурраззоқов Telegram’даги ёпиқ гуруҳда аъзо бўлиб, террорчилик йўналишидаги жиноят содир этилишини билган, бироқ бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган.
Бунинг учун Ўзбекистон фуқароси 80 минг рубль жаримага тортилди.
Россия Жиноят кодексида мазкур модда 2016 йил июлида пайдо бўлди. Унда жазо турлари сифатида 100 минг рублгача жарима, бир йилгача мажбурий меҳнат ёки шу муддатга озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)