• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ички озиқ-овқат бозорини таъминлаш назорат остига олинади

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги қарори билан республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди, деб хабар беради «Norma».

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳужжат аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида маҳсулот етказиб бериш юзасидан мониторинг олиб бориш ва назоратни йўлга қўйиш, нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди.

    2019 йил 1 январдан бошлаб ички истеъмол бозори озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқали ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлана бошлайди. Бозорнинг таъминланиш даражаси озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилиш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. Бундай баҳолаш тартиби бир ой муддатда тасдиқланиб, амалиётга жорий этилади.

    Қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштиришда прогноз кўрсаткичлари ҳисобга олинади.

    2018—2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига тайёрлов, шунингдек «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ҳудудий ташкилотлари, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари муассасалари томонидан захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) прогноз ҳажмлари тасдиқланди. Ҳажмлар ҳар бир вилоят кесимида кўрсатилган.

    Тегишли тузилмалар раҳбарларига ўз ташкилотларининг эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз вақтида харид қилиш юзасидан топшириқ берилди. Бунинг учун 1 ноябрга қадар ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва юқорида кўрсатилган ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри контрактация (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш) шартномалари тузилиши таъминланади.

    Шунингдек 1 ноябрга қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимлари хатловдан ўтказилади.

    Қуйидагилар озиқ-овқат захиралари ҳажмларини таъминлаш учун молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

    • «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, шунингдек вилоятлар ҳокимликлари томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун – хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;
    • ижтимоий муассасалар учун – бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар.
    Зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши мумкин.

    Қуйидагилар бўйича республика ишчи гуруҳларининг шахсий таркиби тасдиқланди:

    • ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш;
    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга банк кредитлари ажратиш ва молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш;
    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг олиб бориш;
    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш ва б.
    Ҳар бир гуруҳга ўз соҳасига оид вазифалар юклатилди.

    30.10.2018, 15:49   Изоҳ (0)   15323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда автобус рессори синиши оқибатида бетонга урилди ва ёнбошлаб қолди

    30.10.2018, 15:11

    Чилонзорда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг қурилиш ишлари давом этмоқда

    30.10.2018, 14:40

    Самарқандда зўравон босқинчилар жиноят устида қўлга олинди

    30.10.2018, 14:29

    Каримов Фонди хорижда таҳсил олиш учун янги грантлар танловини эълон қилди

    30.10.2018, 14:21

    Риштонда печнинг дудбуронига уя қурган қушлар 2 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    30.10.2018, 13:12

    Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Ажу университети филиали очилиши режалаштирилмоқда

    30.10.2018, 12:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.