Шу йил 29 октябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган Isuzi русумли автобусини «Наманган—Чортоқ» йўлининг 38-км да ҳайдаб кетаётиб, автобус олд чап томон рессори синиб кетиши натижасида бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, автобус ёнбошлаб қолган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада автобус йўловчиларидан бир нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва яна икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Автобуснинг қолган 12 нафар йўловчилари воқеа жойида шифокорлар томонидан назорат тариқасида текширилиб, соғ-саломатлиги туфайли уйларига рухсат берилди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)