Самарқанд вилояти ИИБ Каттақўрғонда зўравон босқинчиларни жиноят жойида қўлга олди,деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
«Каттақўрғон туманида 29 октябрь соат 00:30 ларда Пастдарғом туманида яшовчи А.А. ва А.Ж.лар ўзларининг Nexia русумли автомашинасида пичоқ ва ёғоч бўлаклари билан қуролланган ҳолда Ш.Р.нинг уйи олдига келиб, очиқ эшик орқали босқинчилик мақсадида Ш.Р.нинг уйига кирганида ички ишлар органлари ходимлар томонидан ушланган», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)