Америка иқтисодиётида эришилган муваффақиятлардан сўнг, Россия АҚШдан ёрдам олиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Иллинойс штатидаги ўз тарафдорлари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, у ўзининг президентлик даврида Америка иқтисодиётини ривожлантиришга эришди, шу муносабат билан кўплаб мамлакатлар АҚШдан иқтисодий ёрдам олиш ниятида.
«Россия биздан иқтисодий йўналишда ёрдам олмоқчи. Чунки биз шундай бойликка эришдик ва мен ҳақиқатан ҳам яхши ишладим — 11,7 триллион доллар. Россия биздан ёрдам кутяпти, ҳамма биздан ёрдам кутяпти», — деди Трамп.
АҚШ президенти расмий Москва айнан қайси соҳаларда АҚШдан ёрдам хоҳлаётганига аниқлик киритгани йўқ.
Изоҳ (0)