Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Октябрь ойининг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 47,2 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланди ҳамда қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати

Жумладан, пойтахтнинг Миробод тумани, Миробод кўчаси, 27/9 - уйда ўтказилган профилактик тадбир жараёнида акциз маркаси мавжуд бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 64 турдаги 772 дона, умумий қиймати 32 миллион 533 минг сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Худди шунингдек, Учтепа туманида ўтказилган профилактик тадбирларда фуқаро Дилшод Ғуломов (исми ва фамилияси ўзгартирилган) томонидан жами 25 турдаги 177 дона, умумий қиймати 3 млн 329 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар