Жорий йилнинг 22 октябрь куни Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333 километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 4 нафар шахснинг вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди.
ЙТҲ бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)