24 октябрь куни Наманган вилояти Чуст туманидаги Ғова аҳоли яшаш пунктида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси орқали 746 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб ўтишга уринган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакилининг сўзларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари томонидан «қонунчилик доирасидаги чора-тадбирлар» қўлланилган.
Изоҳ (0)