Бугун, 24 октябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 27-туридан ўрин олган 3 та учрашув бўлиб ўтади.
Хусусан, чемпионлик учун курашаётган «Пахтакор» жамоаси сафарда «Бунёдкор»га қарши майдонга тушади.
Кучли олтиликда бораётган «Бухоро» клуби эса ўз уйида Бекободнинг «Металлург»ини қабул қилади.
Пастки олтиликда Суперлигада қолиш учун курашаётган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси водий дербисида «Қўқон-1912» клубига қарши ўйнайди.
Барча беллашувлар 18:00 да бошланади.
Pepsi Суперлига
27-тур беллашувлари
24 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)