АҚШ махфий хизмати собиқ президентлар, жумладан, Барак Обамага, Билл Клинтонга, шунингдек, амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампга юборилган шубҳали мактублар ушлаб қолинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, 23 октябрь куни Билл ва Ҳиллари Клинтонларнинг Нью-Йорк четидаги уйига, 24 октябрда эса Обамаларнинг Вашингтондаги уйига мана шундай шубҳали йўлланмалар юборилган.
Текширув чоғида бу йўлланмалар портловчи ускуналар эканлиги аниқланган.
Собиқ давлат раҳбарлари ва уларнинг оила аъзоларининг хавфсизлигига ҳеч нарса дахл қилмаган, негаки йўлланмалар уларга қадар етиб бормаган.
Изоҳ (0)