Қозоғистонлик модель Айя Шалкар «2018 йилнинг энг чиройли 100 та чеҳраси» танловига номзод бўлди, деб хабар беради Tengrinews.
Ҳозирда ушбу танловга овоз бериш жараёни бошланди. Интернет фойдаланувчилари 2018 йилнинг энг чиройли чеҳрасига ким муносиблигини изоҳларда ёзиб қолдирмоқда. Ушбу танловга, шунингдек актрисалар Скарлетт Йоханссон, Блейк Лайвли, «Тахтлар ўйини» сериали юлдузи Софи Тёрнер, француз актрисаси Марийон Котийяр, россиялик фотомодель Екатерина Коба, герцогиня Меган Марклнинг ҳам номзоди қўйилган.
Изоҳ (0)