2 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг кенгаши бўлиб ўтади, деб хабар беради Turon 24.
Тор доирада ўтадиган йиғилишда ҳукумат раҳбарлари иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашади, шунингдек кейинги кенгаш санаси ҳам белгиланади.
Кун тартибидан турли соҳалардаги ҳамкорликка оид 13 та масала муҳокамаси ўрин олган.
Хусусан, МДҲ мамлакатлари ҳукуматлар раҳбарларининг ядро аварияси ҳолатига тайёргарлик ҳамда унинг оқибатларини биргаликда бартараф этишни таъминлаш юзасидан битими ҳам имзоланади.
Изоҳ (0)