Нуфузли Lonely Planet сайёҳлик ресурси мутахассислари 2019 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари рейтингини тузди. Улар қаторида Шри-Ланка, Германия ва Зимбабве етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Шри-Ланка ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси туфайли етакчилик қилмоқда. Шунингдек, маданиятлар хилма-хиллиги, маҳаллий меҳмондўстлик ва бой ёввойи табиат ҳам сайёҳлар эътиборини жалб қилади.
Энг яхши мамлакатлар ўнталигига Панама, Қирғизистон, Иордания, Индонезия, Беларусь, Сан-Томе ва Принципи, Белиз кирган.
Изоҳ (0)