Археологлар Қора денгиз тубида ёши 2400 йилга тенг чўкиб кетган энг қадимий кемани топди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Қадимий Грецияга тегишли узунлиги 23 метр бўлган кема тахминан икки километр чуқурликда топилган. Мутахассислар мачта, рул ва эшкак эшиш ўриндиғининг катта чуқурликда кислород етишмаслиги туфайли яхши сақланиб қолганини қайд этган.
Олимларнинг фикрича, кема шу вақтгача фақат суратлар ва керамик буюмлардан маълум бўлган савдо кемалари турига киради. Бунга ўхшаш кема милоддан аввалги 480 йилга тегишли бўлган аттик вазада тасвирланган. Вазада Одиссеянинг сиреналар билан учрашуви акс этган.
Кема Қора денгиз тубини ўрганувчи археологлар ва геодезистларнинг уч йиллик сувости археологик миссияси доирасида топилган. Айни пайтда олимлар жамоаси 60 дан ортиқ кема ҳалокати жойини аниқлаган. Чўккан кемаларнинг ёши классик давр, Қадимги Рим даври ва ХVII асрни қамраб олади.
Изоҳ (0)