Siemens компанияси журналист Жамол Қошиқчининг ўлими билан боғлиқ можародан кейин Саудия Арабистонида амалга оширишни режалаштирган иқтисодий ислоҳотни ўтказиб юборишга қарор қилди. Компаниянинг Саудия Арабистонида электростанция қуриш бўйича шартномани имзолаш ҳақидаги қарори ортга сурилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, гап қиймати 20 миллиард долларга тенг бўлган келишув ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ шартноманинг мазкур ҳафтада ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Future Investment Initiative форумида имзоланиши кутилган эди.
Шу билан бирга, агентлик Siemens ижрочи директори Жо Кезернинг форумга келмагани лойиҳадан воз кечишни билдирмаслигини, бироқ унинг орга сурилишини қайд этган.
Изоҳ (0)