Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Канадалик рэпер Жон Мак-Мюррей мусиқий клип суратга олдириш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда хонанданинг менежерларига асосланиб, HuffPost Canada хабар бермоқда.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Жон Мак-Мюррей 34 ёшда эди.

Хонанда самолётдан қулаш оқибатида ҳалок бўлган — у Cessna русумидаги учиб кетаётган самолётнинг қаноти бўйлаб юриб, трюк кўрсатиши керак эди.

«Жон қанотни ушлаб кетаётган эди, лекин у қанотни қўйиб юборганидан сўнг унинг парашюти очилишига ҳам етарли вақт қолмаган эди», — деди хонанданинг агентлари.

Рэпер олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар