Опера хонандаси Монсеррат Кабалье 6 октябрь тонгида Барселонадаги шифохонада вафот этди. У 85 ёшда эди, дея хабар бермоқда Meduza.
La Vanguardia нашрининг ёзишича, Кабалье хоним «кўпдан бери хаста эди».
Монсеррат Кабалье ХХ аср иккинчи ярмидаги энг машҳур опера хонандаларидан бири эди. Операдаги чиқишларидан ташқари у 1987 йили Барселона—1992 Олимпиадаси учун қўшиқчи Фредди Меркьюри билан биргаликда куйлаган «Барселона» қўшиғи билан ҳам машҳур.
Хабар беришларича, хонанда умрининг сўнгги ойларида ҳам гастрол сафарларига чиққан. Хусусан, 2018 йил ёзида Москвада концерт берган эди.
Изоҳ (0)