Италиялик дунёга машҳур опера қўшиқчиси Монсеррат Кабалье 8 октябрь, душанба куни Барселонада дафн қилинади, деб ёзади «Корреспондент.net». Дафн маросими маҳаллий вақт билан 12:00 (Тошкент вақти билан 15:00)да Каталония пойтахтидаги дафн маросимлари марказида бошланади.
Кабалье Барселонадаги Сан-Андреу қабристонига, ўз ота-онасининг қабрлари ёнига дафн этилади.
Опера қўшиқчиси билан видолашувга кўп сонли сиёсатчилар, артистлар ва санъат арбоблари келиши кутилмоқда. Хусусан, Испания ҳукумати раиси Педро Санчес ва Каталония етакчиси Ким Торра дафн маросимига бориш ниятини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Опера хонандаси Монсеррат Кабалье 6 октябрь тонгида Барселонадаги шифохонада вафот этди. У 85 ёшда эди.
Изоҳ (0)