Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бугун, 23 октябрь тонгида Тошкентдаги «Миллий» стадионига 100 дан ортиқ аёллар тонгги бадантарбия машғулотлари учун жам бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Ўзбекистонда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланадиган куни сифатида белгиланди. Ҳар сешанба куни Тошкентдаги «Миллий» стадиони аёлларнинг спорт билан шуғулланиши учун очиқ бўлади. Тадбир Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда «Миллий» стадиони билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Қўмита «Соғлом аёл – соғлом жамият» шиори остида ўтказиладиган шундай соғломлаштириш машғулотларида барча аёллар фаол бўлишга чақирди.

Ҳудди шундай спорт тадбирлари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши ва доимий йўлга қўйилиши борасида амалий ҳаракатлар бошланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар