Россия делегация билан Ўзбекистонга келган Gruppa GMS AJ va IPF, SibNA корхонаси вакиллари «Ўзстандарт» агентлигига ташриф буюрди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат бошида Россиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда форумнинг ташкил этилгани мамлакатларимиз ҳамкорлик алоқалари катта салоҳиятга эга эканлигини яққол кўрсатиб турганлигини таъкидлашди. Музокаралар чоғида Россиялик ишбилармонлар томонидан Ўзбекистон бозорига олиб кирилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар (маиший ҳисоблагичлар, расходомерлар, нефтгаз ускуналари, стендлар) тўғрисида маълумотлар берилди.
Изоҳ (0)