ЎзА қоракўллик бир неча бор математика бўйича халқаро чемпионатларда ғолиб бўлган 9-синф ўқувчиси оғир турмуш шароитида яшаётганлиги ва унинг билим олиши учун етарли шароит йўқлиги ҳақидаги мақола чоп этди. Ушбу мақола тўлиғича ҳавола этилади.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги 52-мактабнинг 9-синфида бир неча бор математика бўйича халқаро чемпионатлар ғолиби Дониёр Исмоилов таҳсил олади. У уч бора олтин ва икки маротаба кумуш медаль соҳиби бўлган.
Аммо шундай иқтидор эгаси бугун оилавий қийинчилик туфайли вақтини тўлиқ илм олишга сарфлай олмаяпти. У бўш вақтларида ва ёзги таътилда нон цехларида ишлаб оиласига ёрдам қилади.
Дониёр Қоракўл туманининг «Қораун» қишлоғида яшайди. У яшаётган кулбани уй дейишга ҳам тил бормайди. Оила моддий ёрдамга муҳтож. Дониёрнинг онаси бир неча йиллардан бери жигар церрозидан азият чекади, тиббий муолажа ва дори-дармон маблағи йўқ, отасининг эса тайинли иш жойи.
Шунга қарамасдан Дониёрни халқаро олимпиадаларда иштирок этишга тавсия этишса, унинг ота-онаси қариндош-уруғларидан қарз кўтаради. Баъзида ишлашга мажбур бўлган Дониёр олимпиадаларда иштирок эта олмайди.
«Шундай танг аҳволда қолган оила билан шу вақтгача ‘Уйма-уй юриб муаммо ўрганяпмиз’, дейдиган депутатлар, бошқа мутасаддилар ва Ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти кенгаши қизиққанмикан?», — дейилади мақолада.
Изоҳ (0)