Фарғона вилояти ҳокими қарорига асосан, Ҳамиджон Исмаилович Ҳабибиддинов Фарғона шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Ҳамиджон Ҳабибиддинов шу пайтга қадар Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи, Давлат солиқ қўмитаси юридик шахсларга солиқ солиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2016 йилнинг 1 декабридан буён Фарғона шаҳрига ҳокимлик қилган Шавкатжон Шокирович Эркабоев жорий йилнинг 15 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда лавозимидан озод этилганди.
16 октябрь куни Фарғона шаҳрига вақтинча раҳбарлик қилиш Равшан Раҳимжонов зиммасига юклатилган эди.
Мавзуга доир: Фарғона шаҳри ва туманига янги ҳоким тайинланди
Изоҳ (0)