21 октябрь, якшанба куни тахминан соат 12:00 да Тошкент шаҳри Сергели тумани ИИБга машина бозорида тўппонча ушлаган шахс юргани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Воқеа жойига етиб келган ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари Юнусободда яшовчи 39 ёшли Н.А.ни қўлга олди. Ундан Макаров пневматик тўппончаси ва кукри пичоғи олиб қўйилди.
Сергели ИИБга келтирилган Н.А. бозорга қариндошига тегишли Matiz ва Epica автомобилларини сотиш учун келганини айтган. У фақат ҳавога ўқ узгани ва ҳеч кимга зарар етказмоқчи бўлмагани аниқланди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Қўлга олинган эркакнинг шахси аниқланганда у руҳий-неврологик диспансерда рўйхатда туриши ойдинлашди. У дарҳол даволаш муассасасига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)