«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла Лигаси 9-тури доирасидаги «Севилья»га қарши ўйинда қўлини синдириб олди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида Месси рақиби Франко Васкес билан тўқнашувдан сўнг беўхшов йиқилиб, шундан сўнг алмаштирилди — бунгача у битта гол уриб, яна битта голга ҳаммуаллифлик қилиб улгурганди.
Текширувлар натижасига кўра Мессининг ўнг қўл билак суяги сингани аниқланди. «Барселона» футбол клуби баёнотига кўра, футболчининг қайта тикланиб, сафга тўлиқ қайтиши учун уч ҳафта вақт керак бўлади.
Испания чемпионатининг кейинги турида, 28 октябрь куни «Барселона» азалий рақиби — Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўйнайди. Месси сўнгги 11 йилдан бери «Реал»га қарши ўйинларни бирор марта ўтказиб юбормаганди.
Изоҳ (0)