Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси «Securika Central Asia 2018» халқаро кўргазмасини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Хавфсизлик масалаларига бағишланган Ўзбекистондаги ягона профессионал кўргазма ҳисобланувчи мазкур форум шу йил 14—16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Унда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимларини такомиллаштириш, ишлаб чиқарувчи ва фойдаланувчилар, хавфсизлик соҳасининг потенциал дистрибьютор ва профессионаллари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлади.
Кўргазмада Беларусь, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан ўнлаб компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
Халқаро кўргазмада иштирок этиш ва ёки ташриф буюриш истагида бўлганлар http://bit.ly/on-reg ҳаволаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)