15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида об-ҳавонинг кескин пасайиши, кучли шамол эсиши ва қор ёғаётганлиги сабабли чамаси 03:30 ларда транспорт воситалари ҳамда йўловчиларга ёрдам бериш мақсадида кузатув ва назорат ишлари олиб бораётган вақтида иккита Damas русумли автомошиналарнинг бузулганлиги сабабли тўхтаб қолганлигини аниқлади, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Автомашиналарда спорт мусобақаларидан Самарқандга уйга қайтаётган 9 нафар 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиси ва 3 нафар мураббий борлиги аниқланди.
«Қутқарувчилар йўловчиларни ‘Қамчиқ’ махсус қидирув қутқарув бошқармаси биносига олиб келди, у ерда иссиқ овқат, иссиқ жой билан таминлади, эрта тонгда эса автомобилни таъмирлаб уйларига жўнатди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)