Хива туманида ўз фаолиятини олиб бораётган «Қора кўз транс» МЧЖ томонидан 2018 йил 19 июлда Хитой Халқ Республикасининг Wuzhong Company Limited корхонаси билан 37820,0 АҚШ доллари маблағи ҳисобида шартнома тузилишига эришилди ва 4 та электромобил олиб келинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Бугунги кунда ушбу электромобиллар Хива шаҳрига ташриф буюрган барча меҳмонларни Ичан қалъа бўйлаб мароқли сайр қилишларида ажойиб восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Изоҳ (0)