• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Республика ишчи гуруҳи Сўх ва Қува туманларида қатор камчиликларни аниқлади

    Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилояти Сўх ва Қува туманларидаги фаолияти натижасида қатор камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Уларнинг аксариятига жойида ечим топилган бўлса, халқ депутатлари туман кенгашлари сессияларида комиссия рўйхатга олган бошқа муаммоларни ҳал этиш юзасидан «йўл харитаси» белгилаб олинди.

    Тўрт сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, баъзи ҳолатларда муаммолардан кўз юмилмоқда. Масалан, Сўх туманидаги ўрганишлар чоғида 345 та камчилик ва муаммо аниқланган. Таълим, тиббиёт, маданият соҳаларида, жойларда аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасида вужудга келган бу масалаларнинг аксарияти йиллар давомида тўпланиб қолган.

    Айниқса, туманда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишлар қониқарсиз, аксарият тиббиёт масканлари таъмирга муҳтож, кадрлар етишмовчилиги йиллар давомида ҳал этилмасдан келмоқда. Мазкур йўналишда 46 та муаммо аниқлангани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни кичик бизнес субъектларига жалб этиш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга эътибор етарли даражада эмас. «Себзор», «Соҳибкор», «Офтобрў», «Навобод» маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳозирги кунга қадар тармоқ асосида ичимлик суви билан таъминланмаган.

    Ишчи гуруҳ томонидан туманда 125 та бўш турган бино, қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ер майдонлари аниқланган. Ваҳоланки, уларда кўплаб истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд. Туманда аҳоли турар жойлари ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида ҳам кўплаб муаммолар учрайди. Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари мавжуд эмаслиги натижасида кўп қаватли уйларнинг коммунал тармоқлари, ертўласи ва фасадлари таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

    Сессияда маҳаллий кенгаш депутатлари ва тўртта сектор раҳбарлари зиммасига аниқланган муаммоларни бартараф этиш, халқ ичига янада чуқур кириб бориш, одамларнинг ҳаётдан розилигига эришиш йўлидаги амалий ишларни фаоллаштириш бош вазифа сифатида юклатилди.

    Қува туманида ҳам жиддий муаммолар тўпланиб қолгани аҳоли хонадонлари, ижтимоий муассасаларга ташриф ва фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар чоғида маълум бўлди. Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан 65 та маҳаллада уйма-уй юрилиб, 2 минг 112 та муаммоли масала аниқланган. Инсон муносиб турмуш кечириши учун қулай турар жой, коммунал воситалар, масалан, кафолатланган газ ва ичимлик суви зарур.

    Бироқ, ўрганишлар давомида ўртага қўйилган масалаларнинг 347 таси табиий газ, 122 таси ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ экани айни йўналишдаги юмушларнинг ҳақиқий аҳволидан дарак беради. Хусусан, Султонобод, Ўрабоши, Сойкелди, Бойистон, Турк, Юзия маҳаллалари ҳозирга қадар ичимлик суви тармоғига уланмаган.

    Туманда 76 та кўп қаватли уй бўлиб, уларда иссиқлик таъминоти, марказлашган қозонхоналар ва магистрал тармоқлар мавжуд эмас. Туман марказидаги 17 километрлик оқова сув тармоғи ва сув тозалаш иншооти таъмирга муҳтож.

    Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    17.10.2018, 23:05   Изоҳ (0)   26440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон—Россия таълим форумида кўплаб шартнома ва келишувлар имзоланиши кутилмоқда

    17.10.2018, 22:45

    ЕТТБ Ўзбекистонга инфраструктура лойиҳалари учун 333 млн евролик узоқ муддатли кредитлар ажратади

    17.10.2018, 22:30

    Фарғонадаги савдо комплексларида бюджетдан яширилган маблағлар қайта ундирилди

    17.10.2018, 17:21

    Андижонда жазо муддатини ўтаган шахслар тақдирига етарлича эътибор бериляптими?

    17.10.2018, 17:05

    Тошкентда хавфсизлик масалаларига бағишланган халқаро кўргазма ўтказилади

    17.10.2018, 16:52

    Ичан қалъани электромобилларда сайр қилиш имконияти яратилди

    17.10.2018, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.