• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда жазо муддатини ўтаган шахслар тақдирига етарлича эътибор бериляптими?

    Андижон вилоятида афв этилган шахсларга қандай ёрдам кўрсатилмоқда? Уларнинг иш билан таъминланиши, саломатлигини тиклаб олишлари учун етарлича эътибор бериляптими? Журналист Миролим Исажонов шу ва бошқа саволларга вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари ўринбосари К.Эгамбердиев билан суҳбатлашди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Жазо муддатини ўтаб, озод бўлиб қайтган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун мунтазам равишда яқиндан кўмак бериб келмоқдамиз. Бу борада маҳаллий ҳокимликлар билан бирга жамоат ташкилотлари, сиёсий партияларнинг ҳам инсонпарварлик тадбирларида фаол қатнашаётганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз», — дейди К.Эгамбердиев.

    Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ички ишлар идоралари томонидан профилактик ҳисобга олинган 1285 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга жами 1 миллиард 289 миллион 158 минг 330 сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари ўрнатилган тартибда ҳудудлардаги Халқ банки филиаллари орқали етказиб берилди. Уларнинг барчаси жойлардаги тиббиёт бирлашмалари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди хамда 8 нафарига ётиб даволанишларига амалий ёрдам кўрсатилди. Бандликка кўмаклашув марказлари ҳамкорлигида 791 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 201 нафарига фуқарлик паспортларини тиклаб олишига кўмаклашилди.

    «Шу йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ‘Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида’ги Фармонига мувоқиф 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилди. Шулардан 35 нафари вилоятимизда истиқомат қилувчи фуқаролар бўлиб, уларга ҳам етарлича ёрдам берилди ва бундай эзгу ишлар ҳамон давом этмоқда.

    Дарҳақиқат, мазкур марказ ва бир қанча давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида озодликка чиққан юртдошларимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишда беминнат ёрдам қўллари чўзиляпти.

    Андижон шахрида яшовчи В.Толибжонованинг суюлтирилган газ баллонига эҳтиёжи борлиги тўғрисидаги мурожаати жойида ҳал этилиб, у «Муҳаммад қурилиш сервис» МЧЖда доимий иш ўрнига эга бўлди», — дейди К. Эгамбердиев.

    Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳри суди томонидан 2010 йилда 8 йилга озодликдан маҳрум этилиб, шу йилнинг март ойида доимий истиқомат қилувчи жойига – Избоскан туманига қайтиб келган С.Ибрагимова ҳам вилоят ҳокимлиги назаридан четда қолмади. Унга вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги «Меҳримиз сизга» НТН томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 1 дона замонавий электрон чок машинаси, 1 дона аверло машинаси, 1 дона пар дазмол ва столи, 1 ўрам мато ва чеварчилик ускуна жамланмаси тақдим этилди.

    Избосканлик Н.Қирғизова оилавий чорвачиликни ривожлантириш истаги борлигини айтгач, унга «Миллий банк»нинг Избоскан туман бўлимидан имтиёзли кредит олишида яқиндан кўмаклашилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан 1 дона газ плитаси ва газ баллони ҳам туҳфа этилди.

    «Кеч бўлса-да, қилган ишимдан жуда пушаймонман. Ота-она, оила қадрини, озодликнинг нечоғли буюк неъмат эканини англадим. Менинг жиноятимни афв этган Президентимиздан, халқимиздан чексиз миннатдорман. Айни пайтда ҳаётимни янгидан бошлаб, юртимиз равнақи йўлида фойдали меҳнат қилишимга маҳалла фаоллари, қўни-қўшнилар яқиндан ёрдам бермоқда. Уларга ҳам катта раҳмат», - дейди Н.Қирғизова кўзлари тўла ёш ила.

    17.10.2018, 17:05   Изоҳ (0)   20435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда хавфсизлик масалаларига бағишланган халқаро кўргазма ўтказилади

    17.10.2018, 16:52

    Ичан қалъани электромобилларда сайр қилиш имконияти яратилди

    17.10.2018, 16:36

    4 марта судланган фарғоналик аёл фирибгарлик йўли билан 111 миллион сўмни ўзлаштириб юборди

    17.10.2018, 15:38

    Адлия вазирлиги ходимлари Президент администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди

    17.10.2018, 15:26

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Mercedes-Benz компанияси менежери билан учрашув бўлиб ўтди

    17.10.2018, 15:13

    Андижонлик аёл 5 ёшли ўғлини ёғоч бўлаги билан уриб ўлдирди

    17.10.2018, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50

    “Европанинг Фаластинни тан олиши АҚШ билан мулоқотни қийинлаштиради” — WSJ

    Дунё | 4 август, 18:40

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Кино | 4 август, 18:25

    Жиззахда фуқаро ҳокимлик захирасидаги ерни 500 млн сўмга сотишга уринди

    Ўзбекистон | 4 август, 18:15

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55

    Дубайда биринчи виртуал оила яратилди (видео)

    Дунё | 4 август, 17:45

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.