• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадаги савдо комплексларида бюджетдан яширилган маблағлар қайта ундирилди

    Давлат бюджети даромадларини ошириш, қўшимча манба заҳираларини аниқлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан доимий равишда хронометраж тадбирлари олиб бориляпти, деб хабар беради вилоят солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    Бинобарин, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари ижроси ва савдо комплексларида ижара тўловларини тўлиқ бюджетга ўтказилиши юзасидан 2018 йилнинг сентябрь ойида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳридаги «Қўқон савдо комплекси», «Истиқлол савдо комплекси», «Буюк ипак йўли савдо комплекси» ва Фарғона шаҳридаги «Excellent trade plus» каби масъулияти чекланган жамиятларда хронометраж тадбирлари ўтказилди.

    Унга кўра, жамиятлар ҳудудидаги савдо объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидан 2018 йилнинг ўтган 8 ойи давомида савдо комплекси маъмурияти томонидан ижара тўлови учун жами 599,6 миллион сўм маблағ ундирилган бўлсада, ушбу сумма ҳисоботларда тўлалигича акс этмаган ҳамда маълум бир қисми бошқа мақсадга ишлатиб юборилган, натижада маҳаллий бюджетга 280,4 миллион сўм тўланмаган.

    Хусусан, «Қўқон савдо комплекси» МЧЖда 103 та савдо объектларида фаолият юритиб келган жисмоний шахслардан савдо комплекси маъмурияти январь август ойлари давомида ижара тўлови учун жами 149,3 миллион сўм ундириб, ушбу маблағларни бошқа мақсадга ишлатиб келганлиги натижасида маҳаллий бюджетга 72,0 милион сўм тўламаганлиги аниқланган.

    Қўқон шаҳрида жойлашган «Буюк ипак йўли савдо комплекси» МЧЖда 86 та савдо объектида фаолият юритиб келган жисмоний шахслардан 2018 йилнинг дастлабки 8 ойи учун жами 154,9 миллион сўм ундирилган бўлсада, 74,7 миллион сўм миқдоридаги маблағ ҳисоботларда яширилганлиги ҳамда маҳаллий бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.

    Шунингдек, ўтказилган хронометраж натижаларига кўра, «Истиқлол савдо комплекси» МЧЖда 52,4 миллион сўм, «Музаффар савдо комплекси» МЧЖда 66,9 миллион сўм ҳамда Фарғона шаҳридаги «Excellent trade plus» МЧЖда 14,4 миллион сўм миқдоридаги маблағ ҳисоботларда тўлалигича кўрсатилмаган ҳамда бюджетга тўланмаган.

    Юқоридаги ҳолатлар юзасидан солиқ идоралари томонидан бозор ва савдо комплексларига талабномалар юборилди ҳамда бюджетдан яширилган маблағлар қайта ундирилди.

    17.10.2018, 17:21   Изоҳ (0)   15356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда жазо муддатини ўтаган шахслар тақдирига етарлича эътибор бериляптими?

    17.10.2018, 17:05

    Тошкентда хавфсизлик масалаларига бағишланган халқаро кўргазма ўтказилади

    17.10.2018, 16:52

    Ичан қалъани электромобилларда сайр қилиш имконияти яратилди

    17.10.2018, 16:36

    4 марта судланган фарғоналик аёл фирибгарлик йўли билан 111 миллион сўмни ўзлаштириб юборди

    17.10.2018, 15:38

    Адлия вазирлиги ходимлари Президент администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди

    17.10.2018, 15:26

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Mercedes-Benz компанияси менежери билан учрашув бўлиб ўтди

    17.10.2018, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    Дунё | 1 июл, 10:14

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    Дунё | 1 июл, 09:55

    Сўнгги “Ўргимчак одам” режиссёри Redditʼдаги биргина пост сабаб машҳур саҳнани ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди

    Кино | 1 июл, 09:45

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.