«Ўзбеккино» МА да ўзбек киноижодкорларининг АҚШга сафари таассуротларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида агентлик раҳбарияти, режиссёрлар ҳамда ОАВ ходимлари қатори «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.
Матбуот анжуманида «Ўзбеккино» МА раҳбари Фурқат Зокиров режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Исломхўжа» деб номланган тарихий, бадиий-публисистик фильмининг телеканаллардаги намойиши қачон бўлиб ўтиши ҳамда Youtube ижтимоий тармоғига қачон жойланиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.
Видео қароқчилар ўзбек киноларини ижтимоий тармоқларда ўғринчи жойлаштириб юрган экан. Республика кинопрокат марказини очганимиздан сўнг Ўзбекистондаги Youtube бўйича ишлайдиган етакчи компания билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Айни вақтда Youtube’да тарқалиб ётган, ҳаттоки 1—2 млн маротаба томоша қилинган фильмларни ўчириб, унинг ўрнига сифатли киноларни жойлаб бормоқдамиз.«Исломхўжа» фильмининг юртимиз кинотеатрлардаги намойиши давом этмоқда. Бундан ташқари «Исломхўжа» фильмини Қирғизистон, Қозоғистон, ҳамда Тожикистон давлатларида ҳам намойиши бўйича музокоралар олиб борилмоқда. «Исломхўжа» фильмининг юртимиздаги ҳамда хориждаги прокати якунлангач телеканалларда ҳамда Youtube тармоғида премьера қилишни режалаштирганмиз.
Фурқат Зокиров, «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори
Изоҳ (0)