Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган. Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Жорий йилнинг январь сентябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1183,50 долл/тр.унсияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 1123,2 млн.долл.)

Жорий йилнинг сентябрь ойида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1206,85 дан 1183,50 долл/тр.унсияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 269,8 млн.долл.)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи