Керчь шаҳридаги техникумда юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди. Яна бир киши олган жароҳатлари сабабли шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси 17 нафар қурбон ҳақида маълум қилган эди. Дастлаб 18 та жасад топилган. Кейинроқ улардан бири жиноятчига тегишли эканлиги маълум бўлган. Маълумотлар аниқлаштирилгандан сўнг ҳужумни амалга оширган ўсмирни ҳисобга олмаганда 17 киши қурбон бўлганлиги билдирилган.
Охирги маълумотларга қараганда, 39 киши шифохоналарга жойлаштирилган.
Ҳужумни амалга оширган йигитнинг шахси аниқланган. У коллежнинг тўртинчи курс талабаси Владислав Росляков бўлиб чиқди.
«Мерган» танаффус вақтида бинога кириб, иккинчи қаватга кўтарилган ва атрофдагиларнинг барчасини ўлдира бошлаган. Ўқлари тугаганда эса биринчи қаватга тушиб, бомбани портлатган.
Изоҳ (0)