Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев мамлакат ташқи ишлар вазирлиги собиқ масъул котиби Анарбек Карашевнинг иши бўйича ўтмоқда. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради «Информбюро».
«Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси масаласи собиқ масъул котиб Карашевга нисбатан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида кўтарилмоқда. Бизнинг қатъий позициямиз ҳар қандай молиявий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва барҳам беришдан иборат. ТИВ тергов органларига бу борада ҳар томонлама кўмак бермоқда», — деди Коррупцияга қарши кураш бюроси тарқатган маълумотга изоҳ берган Смадияров.
Эслатиб ўтамиз, бюро Ерик Утембаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маъмурий биноси қурилиш ишлари якунлангани ҳақидаги сохта актларга имзо қўйгани ва давлатга 380 минг доллардан ошиқ зарар келтирганини билдирганди.
Изоҳ (0)