АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилдаги президентлик сайловидаги эҳтимолий рақибларидан бири — Элизабет Уорренга яна бир марта «ҳужум қилди». Сенатор Уоррен ўзининг келиб чиқишини индейс қабилаларига боғлиқ эканлиги ҳақида маълум қилган, деб ёзади «РИА Новости».
Американинг тан олинган йирик туб қабилаларидан бири чероки ҳам президент билан ўхшаш позицияни ифодалаган.
Трампнинг айтишича, Элизабет Уоррен қалбаки ДНК тестини қилдирган, тест эса ўртача америкаликникидан кам натижани кўрсатган.
АҚШ президентининг қўшимча қилишича, Элизабет Уорреннинг баёноти ёлғон бўлиб чиққани учун у Америка оммаси олдида кечирим сўраши керак.
Америка университетларидаги қоидалар бунга ўхшаш тенг ҳолатларда ирқий-этник камчиликни ифодаловчи номзодларга устунлик беради.
Чероки қабиласи ҳам Оклахомада қилган баёнотида Уорренни танқид қилган.
Изоҳ (0)