Саудиялик журналист Жамол Хашугжининг ғойиб бўлишида гумон қилинаётганлар олдинроқ мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон атрофида пайқалган. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
Нашр манбаларига кўра, Туркия полицияси шахсини аниқлашга муваффақ бўлган гумонланувчини шаҳзода билан икки бор— Париж ва Мадридда самолётни тарк этаётганда кўришган.
Шунингдек, у Хьюстон, Бостон ва БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида олинган фотоларда Муҳаммад бин Салмон билан бирга суратга тушган.
The New York Times 3 нафар гумонланувчи валиаҳд шаҳзоданинг хавфсизлик хизмати билан боғлиқ эканлиги, яна бири Саудия Арабистони ИИВда катта амалдор бўлган суд шифокори эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)