• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчида ўз қишлоқдоши уйига босқинчиликка кирган фуқароларга суд ҳукми ўқилди

    Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида босқинчилик жиноятини содир этган фуқароларга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати «Дарё» га хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Жалил Дўсматов (исм-фамилияси ўзгартирилган) 24 ёшда бўлиб, моддий томондан қийинчилик кўрмасдан улғайди. Эндигина уйланиш, оила қуриш ёшида эди. Шу йилнинг март ойида уйига меҳмонга келган отасининг ўртоғи Зафар Рахимов ўзига тегишли бўлган ерни сотгани ҳақида эшитиб, фикри-хаёли бўлинди. Ерни сотишдан олган пулларни қандай қилиб бўлса ҳам қўлга киритиш пайига тушиб қолади.

    Бироқ, бу иш унинг ўзи учун хатарли эди, чунки уни таниб қолишлари мумкин эди. Шу сабабли Жалил Дўсматов ўзига жиноий шерик топишга ҳаракат қила бошлади. «Кўр кўрни қоронғуда топади» деганларидек, Жалил Дўсматов қўшни қишлоқда яшовчи Мурод Шокиров билан учрашиб, ўз ниятини баён қилади. Унинг таклифи Мурод Шокировга ҳам маъқул келади. Икки «дўст» ўзларига яна бир бу борада тажрибаси бор, куч-қувватли шерик ахтара бошлашади ва илгари ўғирлик жиноятини содир қилиб, ушбу жинояти очилмасдан қолгани сабабли текин даромадга ўрганган Дурбек Азизов билан топишишади. Ана энди уч олғир йигитлар Зафар Рахимовнинг уйига кечаси кириш ва ерни сотишдан олган пулларни қўлга киритиш режасини тузишади.

    Ўзаро режага кўра, қўлқоп, ниқоб, скочт ўрами ва пичоқ билан қуролланиб, тунги вақт соат 01:30 ларда Зафар Рахимовни уйига бостириб киришади. Уларнинг режаси амалга ошиб, шу куни уй эгаси Рахимов иш билан кетган, уйда унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган жияни ёлғиз қолган эди.

    Мақола «қаҳрамонлари» Зафар Рахимовнинг турмуш ўртоғи Ойниса Холиқованинг ёлғиз эканлигидан фойдаланиб, уни қўрқитиб, ҳаётига хавф солиб, ерни сотишдан олган пулларни топиб беришни талаб қилишади. Ярим тунда қуролланган ва ниқоб таққанган ҳолда уйига бостириб кирган босқинчиларнинг авзойидан қўрққан Ойниса Холиқова уйда турган сейфни очиб беришга мажбур бўлади. Йигитлар сейф ичидан 500 АҚШ доллари ва Ойниса Холиқовага тегишли бўлган 13 миллион сўмдан зиёд турли тилла тақинчоқларни қўлга киритиб, Ойниса Холиқанинг қўлини ва оғзини скочт билан боғлаб, ярим соат уйдан чиқмасдан туришни, акс ҳолда уйни ёқиб юборишларини айтиб, воқеа жойидан яширинишган.

    Бироқ, «Бузоқнинг қочгани сомонхонагача» деганларидек, улар томонидан содир қилинган босқинчилик жинояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ўз вақтида фош қилинди.

    Тергов-суриштирув давомида Дурбек Азизовнинг илгари содир қилган ўғирлик жиноятини ҳам содир қилгани, ўзганинг 22 миллион сўмдан ортиқ мулкини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборилгани ҳам аниқланди

    Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида (раислик қилувчи судья Ш.Бахтиёров) мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида ҳар томонлама кўриб чиқилди. Судланувчилар Жалил Дўсматов, Мурод Шокиров ва Дурбек Азизовлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг «в» банди (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) билан айбдор деб топилдилар. Уларнинг айбларига иқрор ва пушаймонликлари, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, ёшликлари, яшаш жойлардан ижобий тавсифланганликлари ва берилган кафиллик хатлари инобатга олиниб, Жалил Дўстамов ва Мурод Шокировларгва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланган ҳолда 6 йилдан, Дурбек Азизовга эса ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бундан ташқари, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан хусусий ажрим чиқарилиб, маҳалла, ИИБ ва ёшлар иштирокида муҳокама қилиш туман ҳокимлиги эътиборига ҳавола қилинди.

    16.10.2018, 12:15   Изоҳ (0)   19173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Солиқ соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди

    16.10.2018, 11:52

    Тошкентдаги Шоштепа археологик ёдгорлиги эътиборталаб ҳудудга айланиб бормоқда (видео)

    16.10.2018, 11:24

    ДХХ Қашқадарёда қурилишга объект ажратиш учун 14 минг доллар сўраган шахсни ушлади (видео)

    16.10.2018, 11:17

    Бухоро тумани бош архитектори ёлланма вакили орқали пора олаётганда қўлга тушди

    16.10.2018, 11:13

    Ўзбекистонда январь сентябрь ойларида 127,42 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди

    16.10.2018, 10:56

    Самарқандда ичкилик сабаб яна бир ваҳший қотиллик юз берди

    16.10.2018, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.