Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокимлигининг қурилиш бўлими бошлиғи А.Х. 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар беради Turon 24.
А.Х ишсиз фуқаро К.О ни ўз вакили сифатида ёллайди. Уларнинг режасига кўра, К.О тадбиркор С.Ж га тумандаги ёзги кинотеатр биносини қайта таъмирлаш учун турар жой сифатида расмийлаштиришга ёрдам беришга ваъда беради.
Жараённи «танишлари» орқали тезлаштириш учун К.О 2 миллион 500 минг сўм пора талаб қилган.
К.О. тадбиркор С.Ж дан 300 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган.
Фуқаро К.О. ўз кўрсатмасида пуллар Бухоро туман ҳокимлиги қурилиш бўлими бошлиғи А.Х.га аталганини маълум қилган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилди.
Шу куннинг ўзидаёқ туман ҳокими ўринбосари А.Х. ўзининг Damas автомобилида К.О.дан 300 долларни қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)