2018 йилнинг 13 октябрь куни соат тахминан 21:00 атрофида Самарқанд шаҳар «Навбоғчиён» МФЙда яшовчи фуқаро О.Н. ўзининг яшаш уйида Самарқанд шаҳридаги «Кўл» МФЙда яшовчи таниши С.B. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида О.Н. уйида бўлган ошхона пичоғи билан С.B.нинг кўкрак соҳасининг чап қисмига уч маротаба уриб уни қасддан ўлдирган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Вилоят суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 14 октябрь кунги дастлабки текширувидан олинган хулосасига кўра, марҳум С.B.нинг танасида, яъни кўкрак қафаси олд юзаси чап томони, қовурғалар орасида икки дона яраси мавжудлиги, шунингдек, бош қисмида кесилган яраси, пешона ўнг қош остида, бўйин олди ўрта ва юқори қисмида кўплаб кўндалангсимон кесилган яралар ҳамда жинсий олатнинг кесиб ажратиб олинганлиги каби жароҳатлар мавжудлиги кўрсатилган.
Самарқанд вилоят прокуратураси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мазкур жиноий иши юзасидан О.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Самарқанд шаҳрида мудҳиш қотиллик юз берди
Изоҳ (0)